РАБОТОДАТЕЛИ
AVO Bank
Вакансии работодателя и подписка на новые предложения.
Открытые вакансии
Задачи: - Рус ва ўзбек тилларида хатлар, шартномалар, ишончномалар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда таҳрирлаш; - Ҳужжатлар матнининг имло ва пунктуация қоидаларига мувофиқлигини таъминлаш; - Терминлар, белгилар ва шартли қисқартмаларнинг тўғри ёзилиши ҳамда ягона стандартда қўлланилишини таъминлаш; - Иллюстрациялар ва матндаги белгилар бир хилда қўлланилишини текшириш; - Жадваллар, изоҳлар ва ҳужжатларнинг техник жиҳатдан тўғри расмийлаштирилишини текшириш; - Рус тилидан ўзбек тилига ва аксинча оғзаки ҳамда ёзма, тўлиқ ва қисқартирилган таржималарни амалга ошириш. Талаблар: - Рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш; - Олий маълумот (филологик ёки лингвистик маълумотга эга бўлиш афзаллик беради); - Юқори саводхонлик ва деталларга эътиборли бўлиш; - Таржимон ёки корректор сифатида иш тажрибаси (афзаллик беради); - Компьютердан ишончли фойдаланиш. Шароитлар: - Расмий ишга қабул қилиш; - Ўзбекистонда ривожланаётган янги финтех лойиҳасида қизиқарли вазифалар; - Рақобатбардош юқори маош (номзодларнинг молиявий кутилмалари кўриб чиқилади); - 5 кунлик иш ҳафтаси.