Задачи: - YouTube, Instagram учун янгиликлар, интервьюлар, репортажлар ва турли тадбирлар ва Reelsларни студияда ҳамда ташқарида видеога олиш; - Сайтнинг YouTube ва Instagram саҳифаси учун тезкор, сифатли видеоконтент тайёрлаш; - Тасвирга олиш жараёнида ракурс, ёруғлик ва композицияни тўғри танлаш; - Камера, микрофон ва бошқа видео ускуналардан профессионал фойдаланиш; - Суратга олинган видеоматериалларни монтаж қилиш, овоз ва тасвир сифатини яхшилаш; - Долзарб янгиликлар ва тезкор видеоларни белгиланган муддатда тайёрлаш. Талаблар: - Видеомонтаж соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш; - Видео суратга олиш ва монтаж қилиш кўникмаларига эга бўлиш; - Adobe Premiere Pro, DaVinci Resolve, After Effects ёки бошқа монтаж дастурларида ишлай олиш; - Ижтимоий тармоқлар учун замонавий видеоконтент форматларини яхши тушуниш; - Янгиликлар кун тартибини ҳис қилиш, тезкор ва сифатли ишлаш; - Маъсулиятли бўлиш, жамоа билан ишлай олиш ва муддатларга риоя қилиш. Бўлади устунлик: - ОАВ ёки интернет-нашрларида ишлаганлик тажрибаси; - Янгиликлар, интервью ва репортажлар суратга олиш тажрибаси; - Креатив ёндашув; - Ижтимоий тармоқлардаги трендлар ва замонавий видеомонтаж услубларидан хабардорлик. Портфолио мажбурий: номзод аввал суратга олган ва монтаж қилган видеоларидан намуналар юбориши керак.
Загружаем…