Задачи: — Ёритиш суд ишлари, суд жараёнлари ва ҳуқуқий мавзулардаги воқеаларни; — Воқеа жойига чиқиб, тезкор репортажлар, интервьюлар ва махсус материаллар тайёрлаш; — Манбалар билан ишлаш, маълумотларни текшириш ва турли томонларнинг позицияларини ўрганиш; — Қаҳрамонлар, экспертлар ва масъул шахслар билан интервьюлар ташкил этиш; — Мавзуларни ноодатий ракурсларда ёритиш, янги формат ва ёндашувларни таклиф қилиш; — Таҳририят билан ҳамкорликда мавзуларни ишлаб чиқиш ва материалларни белгиланган муддатларда топшириш. Талаблар: — Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини камида B2 даражада билиш; — Интернет нашрларида камида 2 йиллик иш тажрибаси; — Ёш чегараси: 23-30 ёш; — Суд жараёнлари, матбуот анжуманлари ва фавқулодда ҳодисалардан репортажлар тайёрлай олиш; — Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа мавзуларни гапириш, ёритиш қобилияти; — Мустақил фикрлаш, мавзуга ноодатий ёндашиш ва янги форматларни синаб кўришга тайёрлик. Шартлар: — Иш вақти: 10:00–19:00; — Маъош: номзоднинг тажрибаси ва салоҳиятидан келиб чиқиб, суҳбатда келишилади. Муҳим: талабалар ва иш тажрибаси 2 йилдан кам бўлган номзодлар аризалари кўриб чиқилмайди. Агар вакансияда ўзингизни кўрсатган бўлсангиз, резюме ва портфолионингизни https://t.me/galactica_media га юборинг. Мурожаатларга ҳафта ичи соат 10:00 – 18:30 оралиғида жавоб берилади.
Загружаем…